Анчелотти ҳозир энг зўр футболчи ким эканини айтди. Мбаппе ва Холандга йўл бўлсин!

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасида “Ливерпуль” мағлуб этилганидан кейин шогирди Винисиус Жуниорни дунёнинг энг зўр футболчиси эканини айтди.

- Мен учун Винисиус дунёдаги энг зўр футболчи. У “Ливерпуль” билан баҳсда гол ургани йўқ, лекин жуда яхши ўйнади ва ягона голга аниқ пас узатди, - деди Карло Анчелотти.

Жорий мавсумда бразилиялик ҳужумчи мадридликлар сафида жами 40 та учрашувда майдонга тушди. Бу баҳсларда рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига 10 та голли пас узатди.

22 ёшли ҳужумчи “Фламенго” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2018 йилдан бери Мадридда ўйнаётган тўпурарнинг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bobirkhon
17/03/2023 19:10
Карло бобо гапинг тўғри.