Анчелотти икки футболчини “Реал”дан ҳайдаяпти
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, икки нафар футболчини жамоадан кетказишни сўради, деб хабар бермоқда Испаниянинг машҳур AS нашри.
Манбанинг таъкидланишича, италиялик мутахассис келаси мавсум ҳимоячи Альваро Одриоола ва дарвозабн Андрей Лунин билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти. Бош мураббий бу футболчиларни трансферга қўйишни талаб қиляпти.
Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси келаси йил ёзгача тузилган.
Якунланган мавсумда Лунин Испания чемпионатида атиги еттита учрашувда м айдонга тушди ва еттита гол ўтказиб юборди.
Альваро Одриосола эса, Ла Лигада уч марта кўриниш берди холос.
Фикрлар