Анчелотти истеъфога чиқарилиши мумкин
Ads

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти яқин орада истеъфога чиқарилиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича неаполликлар президенти Аурелио де Лаурентис жамоанинг А Серияда қайд этаётган натижаларидан норози бўлмоқда. Агар "Наполи" чемпионатнинг бўлажак турида "Торино"ни енга олмаса, у ҳолда Анчелотти ўз лавозимидан озод этилиши мумкин.

Маълумот учун, “Наполи” айни дамда А Сериянинг 6 та туридан сўнг мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Улар пешқадам “Интер”дан 6 очкога ортда боришмоқда. Чемпионлар лигасида эса  2та турдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда ўзи жой олган гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.