Анчелотти Италия терма жамоасини бошқариши мумкин, хатто, жамоа мундиалга чиққан тақдирда ҳам

BEPUL PROPAN

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура ўз лавозимидан четлатилиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 69 ёшли мутахассис терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан тақдирда ҳам истеъфога чиқарилиши мумкин.

Ушбу лавозимга энг асосий номзод сифатида Карло Анчелотти кўрилмоқда. Эслатиб ўтамиз, италиялик машхур мутахассис яқиндагина Мюнхеннинг “Бавария” клубидан истеъфога чиқарилган эди.

Маълумот учун, ЖЧ-2018 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Италия терма жамоаси плей-оффнинг дастлабки баҳсида сафарда Швецияга 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!