Анчелотти ЖЧ-2026 ҳақида: "Бразилиялик мухлислар 6-совринни хоҳлашмоқда"

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг бўлажак ЖЧ-2026да ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

- Ҳозир Бразилия терма жамоаси қандай?

- Жуда яхши. Бизда биринчи даражали фахрийлар ва сифатли ёш ўйинчилар бор. Биздан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни талаб қилишмоқда ва биз бунга эришишга ҳаракат қиламиз. Бразилия совринсиз даврни узоқ бошдан кечирди`, мухлислар ҳақли равишда олтинчи совринни хоҳламоқда.

- Босимни сезяпсизми?

- Босимдан кўра эҳтирос кўпроқ. Бу ерда футболни жуда яхши кўришларига ақл бовар қилмайди. Бундан ташқари, одамлар жамоа ривожланаётганини ҳис қилишмоқда ва турниргача шундай бўлади.

Гўёки чиройли футбол бразилиялик мухлислар учун асосий мезон бўлиб туюлиши мумкин. Бу нотўғри. Бразилияликлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишини истамоқда.

1994 ва 2002 йилларда уларнинг ажойиб ҳужумчилари бор эди, аммо улар жуда ишончли ҳимоя туфайли ғалаба қозонишди. Кейинги мундиалда ҳам шундай бўлади, деб ўйлайман.

- Италия-чи?

- Улар мураккаб плей-офф ўйинларини ўтказишларига тўғри келади, лекин ўйлайманки, улар буни уддалашади.

Кейин эса финалда учрашамиз: ҳамма бахтли бўлади, италияликлар ҳам, бразилияликлар ҳам, айниқса мен. Ҳиссий жиҳатдан бу ажойиб бўларди, - деди Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!