Анчелотти ЖЧ фаворитини айтди
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жаҳон чемпионатининг бўлажак ғолиби ҳақида гапирди. Италиялик мутахассиснинг фикрича, кубокка Тите бошчилигидаги Бразилия эга чиқади.
"Бразилия энг кўп истеъдодларни тўплаган жамоа. Бу таркибда футболчиларнинг маҳорати, ёшлиги ва катта тажрибаси мужассам. Йирик турнирларда эса бу муҳим аҳамият касб этади.
Мен Англиянинг Франция билан қандай ўйнашига қизиқяпман. Бу финалолди финал бўлишига шубҳам йўқ. Қолган жуфтликларда эса фаворит номи аниқ. Мен ҳозирча ҳеч қандай сюрприз кўрмаяпман", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия бугун Хорватияга қарши чорак финал баҳсида майдонга чиқади. Учрашув 20:00да старт олади.
Фикрлар