Анчелотти келажаги ҳақида гапирди

Бразилия жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлик туфайли мураббий Титени ишдан олган. Миш-мишларга кўра, ”пентакампеонлар”ни Карло Анчелотти бошқариши мумкин. италияликни ўзи ушбу хабарларга реакция билдирди.

Келажакда нима бўлишини билмайман. Аммо “Реал”да жуда бахтлиман. Менинг шартномам 2024 йилгача амал қилади. Агар клуб мени ишдан олмаса, кетмайман”, – деди 63 ёшли мутахассис.

“Келажагимни муҳокама қилиш учун вақт бўлади”, - дея қўшимча қилди Анчелотти.

Карло 2021 йилда “Реал” бош мураббийига айланган. У ўтган мавсум клуб билан Чемпионлар Лигасида муваффақият қозонди. Бундан ташқари, Испания Ла Лигасида ҳам зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!