Анчелотти келажагига ойдинлик киритди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳозирча Мадрид клубини тарк этиш ниятида эмаслигини айтди. Яқинда ОАВда ёзда италиялик мутахассис "қироллик клуби"ни тарк этиши ва унинг ўрнига Томас Тухель келиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

"Мен "Реал" Мадридда яна бир йил, кейин яна бир йил ва яна бир йил қолмоқчиман. Мен бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман ва мамнунман", - дея Анчелотти сўзларини келтирди "Rai Sport".

Ла Лиганинг 7-туридан кейин “Реал” 19 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. “Барселона” ҳам 19 очко тўплаган, аммо улар тўплар фарқига кўра пешқадамлик қилмоқда. Ўтган мавсум Анчелотти жамоа билан Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!