Анчелотти: "Ливерпуль"га қарши финал мен учун дерби, чунки..."

ЕЧЛ ярим финалида "Манчестер Сити" тўсиғидан ўтган "Реал" ҳал қилувчи беллашувда "Ливерпуль" билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади

"Навбатдаги финални ажойиб рақибга қарши ўтказишимдан жуда хурсандман. 1984 йилги финалда футболчи, 2005 ва 2007 йилларда эса, мураббий сифатида "Ливерпуль" билан ўйнаганман. Энди яна бир ўйин...

Мен Ливерпуль шаҳрида икки йил яшадим. Бу мен учун дерби, боиси, мен ҳамон "Эвертончи"ман",-деди италиялик мутахассис. 

62 ёшли Анчелотти 2019-2021 йиллар оралиғида "ирисчилар" бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!