
Анчелотти: "Мен футболчиларга мотивация бермайман"
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Эл-Класико" олдидан матбуот анжуманида иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мураббий журналистлар саволларига жавоб берар экан, футболчиларнинг рухий тайёргарлиги ҳақида гапирди.
- Футболчиларимга мотивация бермайман. Сабаби, бундай муҳим ўйинларда футболчилар аллақачон катта мотивация ва юқори ишонч билан чиқишади, - деди италиялик мутахассис.
Маълумот учун, Ла Лиганинг 35-тури доирасида "Реал Мадрид" "Барселона" майдонида меҳмон бўлади. Баҳс 11 май куни соат 19:15да старт олади.
Фикрлар