Анчелотти мени ўйнатмагани учун узр сўради!
“Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос келажаги борасида якуний қарорга келмаганини маълум қилди.
- Мен бош мураббий Карло Анчелотти билан гаплашиб, унинг мен учун қандай режалари борлигини билиб олишим керак. Шундан кейин ўз келажагим борасида бир қарорга келаман.
Яқинда Анчелотти мендан етарли даражада ўйин амалиёти бермагани учун узр сўради. Бу унга бўлган ҳурматни оширади, - деди Дани Себальос.
Испаниялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада атиши 11 та учрашувда қатнашиб, бирор самарали ҳаракатни амалга оширгани йўқ. Унинг клуб билан шартномаси бир йилдан кейин ниҳоясига етади.
Фикрлар