Анчелотти:

Италиянинг “Милан” клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг va А Сериянинг айни вақтдаги ҳолати бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоа қолганларга нисбатан энг кўп ўзгаришларга учраган жамоадир. Энди уларга бироз вақт бериш лозим.

Рақобатнинг йўқлиги? Бу нарса бутун Европада бор. Бироқ футболда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ким ҳам “Жирона”ни “Реал”дан устун келишини билар эди?

Балки, А Серияни 18 та жамоадан иборат қилиш керакдир. Ҳозир ўйинлар кўп бўлса, даромад ҳам кўп бўлиши та`кидланмоқда. Бироқ мен Италия чемпионатини 16 та жамоага қадар ҳам қисқартиш тарафдориман”, – деб айтиб ўтди Анчелотти.