Анчелотти

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти А Сериянинг навбатдаги туридан ўрин олган "Удинезе"га қарши ўйинга пухта тайёргарлик кўриш учун жамоа қароргоҳини ёпиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, неаполликлар кеча ўз майдонларида "Болонья"га қарши ўйинда мағлуб бўлишган эди. Таъкидлаш керакки “Наполи” кетма-кет 8 та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Шу боис Анчелотти бунга ечим топиб, жамоани ғалабага руҳлантирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Удинезе" - "Наполи" баҳси 7 декабрь куни соат 20:00 да бошланади.