Анчелотти:
Ads

Италиянинг "Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Неаполда яна узоқ йил ишлаш нияти борлигини айтди.

“Футбол – бу жудаям ажойиб ва қизиқарли ўйин. Мен ўз ишимни яхши кўраман. Неаполликлар менинг жамоамни ҳурмат қилишади. Шу боис “Наполи”да узоқ йил қолишни хоҳлайман”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти “Наполи”ни жорий йилнинг 23 майидан буён бошқариб келмоқда.

Маълумот учун, “Наполи” жорий мавсум ҳозирча 32 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.