Анчелотти "Наполи"дан истеъфога чиқмоқчи эмас
“Наполи” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти истеъфога чиқмоқчи эмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
“Мен ҳеч қачон истеъфо бермаганман. Клуб менга ишонч билдиряпти деб ўйлайман. Футболчилар ҳам. Агар сенга шогирдларинг ҳам, раҳбарият ҳам ишонмаса, ана унда истеъфо ҳақида ўйлаш мумкин. Аммо, мен фаолиятим давомида бирор марта ҳам бунга дуч келмадим.
Ҳозир вазият мураккаб, муаммоларимиз жуда кўп. Шу боис биз бирлашишимиз керак. Вазиятни ўнглаймиз деб умид қиламан”, - дейди италиялик мутахассис.
Маълумот учун, Анчелотти А Сериянинг ўтган 13 та туридан сўнг 20 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар