Анчелотти: "Наполи"дан кетиш қарори тўғри бўлганди

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Наполи" устозлигидан кетиб тўғри қарорга келгани ҳақида гапириб ўтди.

"Наполи"да яхши даврларни ўтказдим. Аммо футболда барчасини натижа хал қилади. "Наполи" мен билан ўзларининг даражасида ўйин кўрсата олишмади.

У ердан кетиш қарори тўғри бўлган эди. Чунки бу орқали мен ҳам, клуб ҳам яхши томонга ўзгара бошладик. Энди эса ортда қолган ишларни бошқа муҳокама қилмоқчи эмасман.

Неаполдаги фаолиятим давомида ажойиб тажрибага эга бўлдим, балки яна у шаҳарга таътилга боришим мумкин", - дейди Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!