Анчелотти:
Ads

"Ҳозир мавсумнинг ўзгача қисми ўтмоқда ва шу боис сўнгги кунларда у қадар ажойиб ўйин кузатмадик. Биз ўйинни назорат қилдик деб ҳисобламайман. Чунки "Болонья"га икки марта ҳисобни тенглаштириш имкониятини тақдим этиб қўйдик. Рақиб яхши ўйнади ва бизни жуда қийнади. Характер намойиш этиб учрашувни ўз фойдамизга ҳал қила олдик.

Биз тўғри йўналишда ҳаракатланмоқдамиз ва натижаларимиз ҳам яхши. Шунчаки булар "Ювентус"нинг ғаройиб натижалари олдида кўринмай қолмоқда. Биз оптимист бўлишимиз керак. Зеро 5-ўринга эмас, юқори ўриндаги жамоага яқинмиз.

ЕЧЛда қўлимиздан келганини қилдик, бироқ бу жамоа ҳали ўзининг  бор имкониятларини ишга солганича йўқ. Биз бунданда яхши ўйнай оламиз", - деди Анчелотти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
30/12/2018 09:43
Буни Европа лигасида курсвтиш керак энди