Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026га чақирилиши ҳақида фикр билдирди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг Жаҳон чемпионати-2026 учун таркибга киритилиши борасидаги қарорга изоҳ берди.
"Футбол — аниқ фан эмас. Ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бир фикрни нотўғри, бошқасини эса тўғри деб бўлмайди.
Бу ҳолатда қарорни мен қабул қилишим керак. Бугун ҳеч ким мураббий нотўғри қилди деб айта олмайди. Июль охиригача кутишга тўғри келади. Ўшанда кимдир ҳақ ёки ноҳақ бўлганини айтади.
Биз Неймарни шунчаки яхши футболчи деб чақирмадик. У ҳатто бир дақиқа ўйнаса ҳам жамоага ўз сифатларини олиб кира олади.
Биз айнан шу футболчиларни танладик, чунки улар жамоага ёрдам беришларига ишонамиз", — деди Анчелотти.

Фикрлар