Анчелотти "Олтин тўп" учун курашда кимларга овоз берган бўлар эди?

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Олтин тўп" учун курашда ўз футболчиларини қўллаб-қўвватлашини айтди. 

"Мен номзод сифатида биринчи ўринда Бенземани, сўнгра Винисиус ва Модрични айта оламан. Бу шаҳсий фикрим ва бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Каримга овоз берган бўлардим", - деди Анчелотти. 

Эслатиб ўтамиз, кеча аргентиналик Лионель Месси еттинчи бор "Олтин тўп" совринини қўлга киритди. 33 ёшли француз эса 239 та овоз билан 4-ўринни банд этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!