Анчелотти: “Реал” ишини тугатди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансферлар даврининг қолган қисмида клуб янги ўйинчиларни сотиб олмаслигини маълум қилди.
Тажрибали италиялик мураббий унинг жамоаси таркиби тўлиқ шакллантирилганини таъкидлади.
- Бошқа футболчи олишнинг ҳожати йўқ. Бу юз фоиз. Биз трансфер бозоридаги ишларимизни якунладик. “Реал”га янги ўйинчи келмайди. Таркиб шаклланган, - деди Карло Анчелотти.
Ёзда мадридликлар “Боруссия Дортмунд”дан англиялик Жуд Беллингем, “Фенербаҳче”дан туркиялик Арда Гюлер, “Райо Впльеканодан испаниялик Фран Гарсияни сотиб олди ва “Челси”дан испан дарвозабони Кепа Аррисабалагани ижарага олди.
Фикрлар