Анчелотти “Реал” юлдузига чиқиш эшигини кўрсатиб қўйди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумкор футболчи Эден Азар тезроқ клубни тарк этишини талаб қиляпти. Бу ҳақда Marca нашри хабар етказди.
Манбанинг таъкидлашича, италиялик мутахассис клуб мутасаддиларидан бельгиялик футболчини январь ойида сотиб юборишни сўраган. Бироқ ўйинчининг маоши жуда катта экани туфайли бу иш осон битмаслиги аниқ.
Карло Анчелотти эса бундан буён Азарнинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини таъкидламоқда. Испан футболига мослаша олмаган Эден жорий мавсумда 13 та учрашувда ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди холос.
Фикрлар