Анчелотти “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга дарс бўлди
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти мураббийлик фаолияти давомида йўл қўйган энг катта хатоси қайси эканини айтиб ўтди.
- “Реал”даги дастлабки мавсумдан кейин клуб раҳбарияти мен билан шартномани узайтиришни истаган эди. Мен эса, маошимни оширишга кўпроқ урғу бердим ва шуни талаб қилдим.
Оқибатда клуб музокараларни тўхтатди. Бу мен фаолиятим давомида йўл қўйган энг катта хато эди. Лекин бу менга катта дарс бўлганди, - деди Карло Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти “Реал”ни илк бор 2013 йили қабул қилиб олган ва уни 2015 йилгача шуғуллантирган.
Кейинчалик “Қироллик клуби” италиялик мутахассисни яна ишга олди. Бу гал тажрибали мураббий 2021 йилдан бери жамоани бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар