Анчелотти “Реал”да қолса, унда мен кетаман!
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелоттининг клубдаги келажаги мавҳум бўлиб турибди. Гарси италиялик мутахассиснинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган бўлса-да, у жорий мавсумни ҳам охирга етказа олмаслиги мумкин.
Анчелоттининг кетишини кутаётган ўйинчилар ҳам бор. Хусусан, клубнинг энг истеъдодли тарбияланувчиларидан бири Рауль Асенсио бош мураббийнинг кетишидан умидвор.
21 ёшли марказий ҳимоячи ўтган ёз биринчи жамоага қабул қилинган эди. Бироқ Карло анчелотти қўл остида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Хусусан, жорий мавсумда барча турнирларда 12 марта майдонга тушди холос.
Рауль Асенсио ўзини асосий таркибга лойиқ ўйинчи, деб ҳисобламоқда. Унинг асосий мақсади “Реал”да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш. Агар Карло Анчелотти ёш футболчига муносабатини ўзгартирмаса, Асенсио ёзда бошқа жамоага кетиш масаласини кўриб чиқишга тайёр.
Фикрлар