Анчелотти “Реал”да яна қанча қолишини айтди
“Реал”ни Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган Карло Анчелотти жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Италиялик мутахассис келажаги ҳақида якуний қарорини айтди.
Унга кўра, Анчелотти шартнома муддати тугамагунича “Реал” футболчиларига устозлик қилишда давом этади. Унинг клуб билан битими 2024 йилнинг ёзигача тузилган.
Кейинги мавсум ҳам жойимда қоламан. Шартномам бор. Қўл уришни истайдиган ягона иш – бу ғалаба қозониш, - деди Карло Анчелотти.
Фикрлар