Анчелотти "Реал"га келадиган икки юлдуз ҳақида нималар деди?

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Челси" футболчиси Антонио Рюдигер ва ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппенинг "қаймоқранглилар" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди:

"Мен ҳозирда Мбаппе ва Рюдигернинг жамоамиз сафига келиши мумкинлиги ҳақида маълумот бермоқчи эмасман. Айни пайтда биз бор эътиборимизни мавсумни яхши якунлаб олишга қаратганмиз. Чунки қайсидир футболчини сафимизга қўшилиши ҳақида гапиришга эрта.

Биз Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасидаги "Леванте"га қарши ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз. Шунингдек, Карим Бензема, Тибо Куртуа ва Винисиус Жуниорнинг ҳам тезроқ сафга қайтишига умид қиламиз", — дейди Анчелотти "Леванте"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" — "Леванте" учрашуви эртага, 12 май куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан тунги 00:30 да бошланади.

Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" 30 апрель куни муддатидан олдин Испания чемпионлигини ҳал қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!