Анчелотти "Реал"нинг заиф томони ҳақида гапирди

TIGGO 2 PRO

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг муаммоси ҳимоя чизиғида эканлигини айтди.

"Реал" "Ред Булл Зальцбург"ни 5:1 ҳисобида тор-мор этиб, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланма олди. Ўйиндан сўнг Мадрид жамоасининг бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳужумда ҳаммаси жойида. Барча ўйинчилар бир-бири билан яхши алоқада. Бизнинг ҳужум чизиғимиз жуда ижодкор. Мбаппе, Винисиус, Родриго ва Беллингем билан бизда гол уриш борасида муаммо бўлмайди. Родриго гол уряпти ва бизга катта ёрдам беряпти. Бизда Мбаппе, Родриго, Беллингем, Браҳим бор... Бу ҳужумкор ўйинчиларнинг ажойиб уйғунлиги. Агар мудофаамизни яхшиласак, бундан янада кўпроқ завқ оламиз, - деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, кечаги баҳсда ҳам рақибларнинг ягона голига муаллифлик қилган Мадс жарима майдончаси ичида ҳимоячилар эътиборидан четда қолиб, мазкур имкониятдан унумли фойдаланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!