Анчелотти тўполончи шогирдининг ҳолати ҳақида фикр билдирди
Карло Анчелоттининг фикрича, Алекс Баэна билан можаро Феде Вальверденинг ўйинига таъсир қилмайди.
Ла Лига доирасидаги "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг Вальверде Баэнани стадиондан чиқиш жойида кутиб, унинг юзига зарба берган. Кейинчалик Алекс полицияга мурожаат қилган. Қайд этилишича, Баэна учрашув пайтида Вальверденинг оиласи ҳақида ҳақоратомус сўзлар айтган. Шундай бўлса-да, ҳозирча ҳеч қандай видео далил топилмади.
"Мен унинг соғлом ҳамда ғайратли эканлигини биламан. У яхши машқ қилмоқда. Федеда ажойиб инсоний фазилатлар мавжуд.
Нима бўлганига (Баэна билан) изоҳ беришни хоҳламайман. Ишончим комилки, у ҳар доимгидек ўйинда бор кучини беради", - деди "қаймоқранглилар" устози.
Фикрлар