Анчелотти УЕФА Суперкубоги ўйини олдидан рақиб ҳақида гапирди
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти бўлажак УЕФА Суперкубоги баҳсида "Лос Бланкос"нинг "Аталанта"га қарши ўйини ҳақида гапирди. Учрашув 14 август куни бўлиб ўтади.
- Ҳар доимгидек қийин бўлади, чунки бу мавсум боши. Лекин биз у ерга барча қийинчиликларни эслаб, тўлиқ ишонч билан боряпмиз. "Аталанта" муносиб рақиб. Сабаби, улар Европа Лигасида "Ливерпуль" каби топ-жамоаларни мағлуб этиб, ажойиб натижалар кўрсатди. Жамоа ҳатто финалда ҳам осонликча ғалаба қозона олди. Шу боис рақибимизни жуда ҳурмат қиламиз.
Менимча, Аталанта Европа Лигаси финалида "Байер"ни осонликча мағлуб этишини ҳеч ким кутмаганди. Ўзгача ва ўзига хос тарзда ўйнайдиган жуда хавфли жамоа. "Байер" "Аталанта" футболчилари томонидан қилинган катта саъй-ҳаракатлар туфайли одатдагидек ўйнай олмади, - дея Анчелотти сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати ташкилот сайтида.
Фикрлар