Анчелотти "Вильярреал"га қарши ўйиндаги пенальтилар борасида фикр билдирди

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти "Вильярреал" билан ўйинда белгиланган 2 та пенальти тўғрисида гапириб ўтди. 

"Қийин баҳс бўлиши аниқ эди. Биз яхши ҳимоялана олмадик ва хатоларга йўл қўйдик. Ўтган йилда бўлгани каби бу йилни ҳам ёмон бошладик.

Пенальтиларга келсак, жарима майдончасидаги ҳар қандай қўл билан ўйналган вазиятга пенальти берилмоқда. Бунга кўникишимиз керак. 

Агар менга қўйиб беришганда, иккала вазиятда ҳам 11 метрлик жарима бермаган бўлардим", - деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб "Реал" футболчиси Карим Бензема пенальтидан ҳисобни очди. Кейинроқ 63-дақиқада Жерар Морено яна бир белгиланган пенальтидан гол уриб, "сариқ сув ости кемаси"га ғалаба келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!