Анчелоттига ишонч йўқолди. Перес "Реал"га янги мураббий олиб келади!

 

"Реал" Мадрид президенти Флорентино Перес "Барселона"га қарши Ла Лига 11-тур баҳсида учралган шармандали мағлубиятдан сўнг (0:4) "Байер"ни бошқараётган испаниялик мутахассис Хаби Алонсони жамоага олиб келиш жараёнини тезлаштирмоқчи. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни дамда Переснинг "Реал" бош мураббийи Карло Анчелоттига бўлган ишончи сўнган. Италиялик мутахассис ўтган ёзда ҳужумчи Килиан Мбаппе келганидан кейин "қироллик клуби" президентига жамоа "енгилмас бўлиб қолишига" кафолат берганди. Бундан ташқари, Анчелотти ҳам чап қанот ҳимоячиси Ферланд Менди билан шартномани узайтиришни талаб қилди, гарчи "Реал" буни режалаштирмаган бўлса ҳам. Бироқ "Барселона" билан ўйиндаги мағлубият вазиятни буткул ўзгартириб юборди.

Алонсонинг "Байер" билан шартномаси 2026 йилгача амал қилади, бироқ у жорий мавсум якунлангач леверкузенликлар сафини тарк этиши мумкин. Перес айнан мана шу вазиятдан фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, айрим нашрлар Алонсо "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Исмаилов Бахтияр
27/10/2024 18:12
Бир марта тренер ютказса, булди а? Шунинг учун хам бу шафкатсиз дунё дейилади!