Анчелоттининг талаби рад этилди
“Реал” раҳбарияти бош мураббий Карло Анчелоттининг таркибни кучайтириш борасидаги таклифини қабул қилмади.
Италиялик мутахассис жамоага яна бир нафар марказий ҳимоячи зарурлигини уқтирмоқда.
Бироқ ёзда Эндрик ва Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олган “Қироллик клуби” бошқа ўйинчи олишга шошилаётгани йўқ.
Карло Анчелотти ҳимоя марказига ўйинчи сўраб, клуб директорлар кенгашига қилган мурожаати ижобий қабул қилинмади ва италиялик мураббийга бор ўйинчилардан фойдаланиш кераклиги айтилди.
Ўтган мавсум якунланиши билан жамоа сардори ва ҳимоя чизиғи етакчиси Начо Фернандес эркин агент сифатида Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” жамоасига ўтиб кетган эди. Анчелотти унинг ўрнига муносиб ўринбосар олишни истаяпти.
Фикрлар