"Андерлехт" мухлислари Компанидан нега норози?

"Андерлехт" клуби мухлислари жамоа бош мураббийи Венсан Компанининг фаолиятидан норози бўлишмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра жамоа мухлислари Бельгия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Беверен"га (0:0) қарши ўйиндан сўнг стадионнинг чиқиш эшиги олдида тўпланишган ва Компанига очиқчасига эътирозларини билдиришган. Улар Компанидан мураббийликни тўхтатиб, бор эътиборини футболчиликка қаратишини талаб қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Компани айни дамда “Андерлехт”да ўйновчи мураббий ҳисобланади. Унинг жамоаси жорий мавсум ҳозирча бор йўғи 1 та ўйинда ғалаба қозонди ва мусобақа жадвалида 13-ўринда бормоқда. Таъкидлаш керакки, “Андерлехт” Бельгиянинг энг совриндор жамоаси ҳисобланади. У ўз тарихида 34 карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!