Андерсон Сильва: Дана Уайт, UFC мухлислари учун янги шоу яратиш вақти келди!
UFC собиқ чемпиони Андерсон Силва промоушен президенти Дана Уайтга кейинги рақиби Конор МакГрегор бўлишини хоҳлаётганини айтиб ўтди.
- Бундай қарама-қаршилиг ҳаммага қизиқ бўлишига аминман. Бундай жангни ташкиллаштириш борасида Дана Уайт ҳаракат қилиши даркор. Мен тайёрман, ишончим комилки Конор ҳам октагонга кўтарилишга тайёр.
Босс, UFC мухлислари учун янги шоу яратиш вақти келди, олға! Конор МакГрегор - Андерсон Сильва - супер қарама-қаршилиг, - дея Сильванинг сўздларидан иқтибос келтиради TMZ нашри.
Маълумот учун, Андерсон жорий йилнинг 12 май куни Бразилияда ташкиллаштирилаётган UFC 237 турнири доирасида Жаред Канноньерга қарши октагонга кўтарилади.
Фикрлар