"Андижон" - "Металлург": Ғалаба қозона олмаётган ва гол ура билмаётган жамоалар беллашуви

Бугун Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида мамлакат миллий чемпионатининг 11-туридан ўрин эгаллаган “Андижон” – “Металлург” жамоалари учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Александр Хомяковнинг "Андижон" бош мураббийи сифатидаги дебюти бўлади.

Бугунги ўйин олдидан жамоаларнинг ҳолати ҳақида қисқача маълумот:

photo_2019-05-16_20-00-40

"Андижон" айни пайтда 10 та ўйиндан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 1 та ғалаба, 5 та дуранг ва 4 та мағлубият бор. “Андижон” сўнгги бешта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти (3 дуранг ва 2 мағлубият). "Металлург"нинг ғалабасиз серияси эса тўртта ўйинга етди – 2 дуранг, 2 мағлубият. Бекобод клуби учта баҳсдан буён рақиблари дарвозасига йўл топа олмаяпти. Айни пайтда “Металлург” 12 очко жамғарган ва бекободликлар 12-ўринда бораяпти.

6861558294424

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларида ўзаро 34 та ўйин ўтказишган. 14 та учрашувда Бекобод, 11 та баҳсда Андижон клуби ғолиб чиққан. Яна 9 та ўйинда томонлар муроса йўлини танлашган.

"Металлург" сафарда бу жамоани фақат бир марта (2011 йил) мағлуб эта олган экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Behzod Aliev
16/06/2019 16:13
Андижондан бугун бугун чиройли галаба