"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлик қиладиган Абдурашид Худойберганов ҳақида

Олдин хабар берганимиздек, "Андижон" - "Навбаҳор" ўртасидаги водий дербисини тошкентлик Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

9 сентябрь куни 30 ёшини қаршилаган иқтидорли ҳакам жорий мавсумда Суперлигада ҳозирга қадар 5 та учрашувда бош ҳакамлик қилишга улгурди.

Маълумот учун, ушбу ҳакам ҳозирча "Андижон" иштирокидаги битта ўйинни бошқарди. Жумладан, 16-турда “Бунёдкор” – “Андижон” (2:1) ўртасидаги беллашувда бош ҳакамлик қилган.

Умуман олганда, Худойберганов 2023 йилги футбол мавсумида ҳаммаси бўлиб 22 та учрашувда ишлади.

Абдурашид Худойбергановнинг Суперлигада бош ҳакамлик қилган ўйинлари

2-тур. “Сўғдиёна” – “Олимпик” – 2:2

3-тур. “Турон” – “Сурхон” – 1:1

5-тур. “Бухоро” – “Бунёдкор” – 0:2

9-тур. “Сурхон” – “Нефтчи” – 2:2

16-тур. “Бунёдкор” – “Андижон” – 2:1

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эргашев Файзулло
20/09/2023 13:22
Тошкентлик хакам факат водий камондалар уйинга хакамлик килган экан значить Пахтакорга ёрдам беради