"Андижон" 104 дақиқада ҳам "Машъал"ни енга олмади
4-турнинг илк ўйини якунланди.
Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" учрашуви ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўйинни якунлади.
Дастлаб, муборакликлар Ононивунинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Жасур Жалолиддинов эса ўзи ишлаб олган пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.
Ушбу ҳисоб беллашув якунига қадар ўзгаришсиз қолди. 1 очкодан бўлишиб олган жамоаларнинг ҳар иккаласи ҳам очколари сонини 4 тага етказиб олди.
Андижон
| Суперлига 4-тур 01/04/2021 16:15 1 :1 ![]() Тугади | Машъал
|
Стадион: "Бобур Арена". Андижон, 8524 томошабин Бош ҳакам: Зокир Қодиров |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар