"Андижон" 13 йиллик қора анъанасига нуқта қўйди
Суперлиганиг биринчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" учрашуви якунланди.
Ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Иккинчи таймнинг 86-дақиқасида Сардор Абдунабиев томонидан киритган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу ғалаба меҳмонлар учун тарихий бўлди.
"Андижон" учун 13 йил деганда чемпионатни ғалаба билан бошланди. Бунақаси сўнгги бор 2010 йилги мавсум стартида рўй берган бўлиб, ўшанда "Олмалиқ" 3:2 ҳисобида мағлуб қилинган эди.
Фикрлар