"Андижон" 8 нафар футболчи билан хайрлашди. Улар кимлар?

Суперлигани тарк этган “Андижон” жамоасини 8 нафар футболчи тарк этгани ойдинлашди. Ўз олдига қўйилган вазифа бажарилмагач, таркибда ўзгаришлар бўлиши турган гап.

Маълум бўлишича, “Андижон”нинг ўз майдонида “Навбаҳор”га имкониятни бой берганидан кейин жамоанинг 8 нафар ўйинчиларига жавоб бериб юборилган. Шу боис охирги турда “Турон” билан баҳсда ўринбосарлар сафидан ҳам бир қатор ёшлар таркибга жалб қилинди.

Ўз навбатида “Андижон” билан хайрлашган ўйинчиларга тўхталадиган бўлсак, Диёр Раҳимқулов, Миркомил Локаев, Асилбек Омонов, Владислав Васильев, Мардон Абдуллаев, Шерзод Ғуломжонов, Абдулҳай Исмоилов ва Хуршид Убайдуллаев энди ўзларига бошқа жамоа топишлари мумкин.

“Андижон” раҳбарияти юқоридаги футболчилар билан ҳисоб-китоб ишларини тўлиқ амалга оширганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!