"Андижон" Анталия йиғинини якунлади

  • 26 февраля, 17:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

22 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига етиб келган "Андижон" жамоаси у ерда 25 февралга қадар ўқув-машғулот йиғинларини олиб борди.

Таъкидлаш керакки, барчаси мураббийларнинг тўлиқ режаси ва назорати остида ўтди. Қулай шарт-шароитлар ҳамда яхши савиядаги спарринг-рақибларга қарши ўйинлар жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигида муҳим омиллардан бири сифатида хизмат қилади.

Барча футболчилар ўз устида жиддий тарзда ишладилар ва майдонда ҳам, тренажёр залида ҳам мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажардилар. Анталия йиғини давомида ҳаммаси бўлиб, 10 та учрашувда майдонга тушди. Шундан 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этилди. Тўплар нисбати 10\18.

Жамоа аъзолари Тошкентга қайтишди. Футболчиларга уч кунлик хордиқ берилди ва 1 март санасидан Тошкентда тўпланадилар. Маълумки, чемпионатнинг илк турида “Андижон” сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Футболчилар 6 март қадар Тошкентда шуғулланиб, сўнгра пойтахтдан Қўқон томон йўл олади.

25 январь. “Андижон” – “ЛКС Лодзь” (Польша) – 0:0

29 январь. “Андижон” – “Ворскла” (Украина) – 4:3

2 февраль. “Андижон” – “Боря Баня-Лука” (Босния ва Герцеговина) – 0:1

7 февраль. “Андижон” – “АСК Войтсберг” (Австрия) – 1:2

7 февраль. “Андижон” – “Рауфосс” (Норвегия) - 0:2

13 февраль. “Андижон” – “Зелин” (Чехия) – 0:2

13 февраль. “Андижон”  “Шахтёр” (Қозоғистон)  2:0

17 февраль. “Андижон” – “Вишиста Краков” (Польша) – 2:3

20 февраль. “Андижон” – “Збройовка Брно” (Чехия) – 0:4

24 февраль. “Андижон” – “Зенит”-2 – 1:1

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию