Ads

Ҳозиргина пойтахтимиздаги “Дўстлик” стадионида “Андижон” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги назорат баҳси ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган учрашув кутилганидек нисбатан тажрибалироқ ва сара футболчиларга эга бўлган Суперлига вакили фойдасига ҳал бўлди. Навоийликлар Про-лигада иштирок этадиган “бургутлар”ни 3:1 ҳисобида таслим этишди. Таъкидлаш лозимки, шу куни "Қизилқум"нинг барча голларига жамоанинг грузиялик легионери Гужа Григарашвили муаллифлик қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Элдор Сакаев бошчилигидаги “Андижон” бундан аввалги ўртоқлик учрашувида “Бухоро”дан жавобсиз 4та тўп ўтказиб юборган эди.

Назорат учрашуви.14.02.2018

Тошкент, "Дўстлик" стадиони.

"Андижон" - "Қизилқум" 3:1

Голлар: Гужа Григарашвили ("Қизилқум"), Гужа Григарашвили ("Қизилқум"), Гужа Григарашвили ("Қизилқум") Даврон Исоқов ("Андижон")