"Андижон" бугун АГМКни мағлуб этган рақибга қарши майдонга тушади

“Андижон” Анталияда навбатдаги ўртоқлик учрашувини Россиянинг яна бир клуби – Ульновскнинг “Волга” жамоасига қарши ўтказади.

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бу клуб Россия биринчи дивизионида қатнашади ва айни пайтда мусобақа жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

“Волга” Анталиядаги йиғини мобайнида шу пайтга қадар бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишга улгурди.  3 февраль куни “Нижний Новгород”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 5 февралда иккита ўйин ташкиллаштирилди. Куннинг биринчи ярмида “Химки”га 1:3 ҳисобида имконият бой берилган бўлса, кечки маҳал Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМКга қарши майдонга тушган “Волга” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

волга

“Волга” жамоасига айни дамда россиялик 55 ёшли Сергей Николаевич Жуков бош мураббийлик қиляпти. Бунгача “Томь”, “Арсенал” (Тула), “Ротор-Волгоград”, “Сатурн” сингари клубларда ишлаган. Ўтган йилди “Волга”да фаолиятини бошлади. Унинг клуб билан тузган шартномаси шу йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Бу клубда беларуслик дарвозабон Андрей Климович, қирғизистонлик Азнаур Герюгов ва грузиялик Тимур Жикия легионер сифатида тўп суришмоқда. Шунингдек, айни пайтда “Волга”нинг Анталиядаги йиғинида бир қатор янги ўйинчилар кўрикдан ўтяпти.

“Андижон” – “Волга” ўртасидаги учрашув аввалига маҳаллий вақт билан 11:30 га белгиланганди. Аммо кейинчалик бошланиш вақти 17:30 га ўзгарди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Илдар Маматказин: "У ерга шунчаки бормаймиз"

"Андижон" бош мураббийи қуръадан кейин: "Менимча, Рўзиқул Бердиев сезган бўлса керак"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!