"Андижон" бугун "Навбаҳор" билан ўйнайди

Тожикистон йиғинидан қайтган "Андижон" жамоаси ўз қароргоҳида тайёргарлигини давом эттиряпти. Клуб сафига Осиё чемпиони, U-20 жаҳон чемпионати иштирокчиси Шерзод Эсанов ҳам қайтди.

Хабарингиз бор, “Андижон” Тожикистонда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказганди. Бугун улар яна бир ўйинда қатнашади. Бу сафар водий дербиси доирасида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушадилар. Ушбу беллашув Намангандаги “Марказий” стадионда соат 20:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ўртоқлик учрашуви ҳам "Андижон"нинг 23 июнь куни сафарда Суперлиганинг 13-турида “Бухоро”га қарши ўтадиган муҳим ўйини учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Навбаҳор-Андижон ўртоқлик

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!