"Андижон" эртага Россия клубига қарши ўйин ўтказади
Янги мавсумни Про-лигада ўтказадиган “Андижон”нинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини давом этмоқда.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “бургутлар” эртага навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. “Андижон”нинг бу сафарги рақиби Россиянинг “Тверь” клуби бўлади.
Маълумот учун, “Тверь” жамоаси 2020 йилда ташкил этилган. Жорий мавсумда ўз олдига юқори лигага йўлланма олиш вазифаси қўйилган жамоа хозир ўз гурухида карвонбошилик қилмоқда.
Фикрлар