"Андижон" етакчиларидан бири билан хайрлашганини эълон қилди

  • 23.01.2026 10:28
  • Улуғбек Хошимов
  • 1
  • Футбол

Ҳаммаси учун раҳмат, Бектемир!

“Андижон” шарафини икки йил давомида муносиб ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманнонов жамоа билан хайрлашди.

Футболчи “Динамо” клубига трансфер қилинганини маълум қиламиз.

Абдуманнонов 2024 ва 2025 йилги мавсумларни “Бургутлар” сафида ўтказди. Умумий ҳисобда у “Андижон” либосида 73 та учрашувда майдонга тушди. 9 та гол урди ва 20 та ассистни бажарди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Давлат
24/01/2026 17:09
Бекор булибди. Кейин Бабпян армон килиб колмаса булди.