
"Андижон" футболчи ва мураббийлари қачон маош олишади?
Бугун "Андижон" жамоасининг қароргоҳида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғи билан "Андижон" футбол клуби футболчилари, мураббийлар, Андижон вилоят ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Тошпўлатов ҳамда вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзод Каримовлар ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад - клуб олдидаги катта бўлган молиявий муаммони ҳал қилиш, иккинчи даврага тайёргарликни кўнгилдагидек олиб бориш ва ташкилий масалалар ҳақида суҳбат олиб борилди.
Андижон вилоят ҳокими ўринбосари Ўткирбек Шукуров футболчи ва мураббийларга шу кунларда ойлик-маош берилиши, юзага келган молиявий инқироз босқичма-босқич ҳал қилиниши ҳақида гапириб ўтди.
Фикрлар