"Андижон" ҳужумчиси Кубок финалидан сўнг Таиландга йўл олади

Хабарингиз бўлса керак, ФИФА кунлари муносабати билан миллий биринчиликлар тўхтатилди. Шу жумладан, бизнинг чемпионатда ҳам. “Андижон” жамоаси эса Ўзбекистон Кубоги финали учун жиддий тайёргарлик кўряпти. Қолган барча клублар эса бир неча кунлик танаффусга чиқишган.

Шуни айтиб ўтиш керакки, ФИФА кунлари муносабати билан “Андижон”нинг тожикистонлик легионери Шахром Самиевга яна ўз миллий терма жамоасидан таклиф келди.

Гап шунаки, Таиланднинг Сонгкла шаҳрида “Қирол кубоги” мусобақаси бўлиб ўтади ва Тожикистон миллий термаси ҳам унга таклиф этилган. Шахром 6-16 октябрь кунлари учун мазкур турнирга чақирилди. Унда 4 та терма жамоа иштирок этади.

Шу муносабат билан Кубок финалидан сўнг Самиев Таиландга йўл олади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!