
"Андижон" икки нафар футболчи билан шартнома имзолади
"Андижон" жамоаси ёзги селекция жараёнида бир қатор янги футболчилар билан мурозакараларга киришган. Айтиш керакки, улардан икки нафари билан шартнома имзоланди.
Жумладан, яқинда машғулотларга қўшилган, биринчи даврани “Навбаҳор-Фарм” жамоасида ўтказган Иброҳим Ғанихонов ҳамда “Пахтакор”нинг иқтидорли тарбияланувчиларидан бири Аббос Эргашбоев билан шартнома имзоланганини маълум қиламиз.
Лекин “Андижон”нинг “Насаф”га қарши бугунги учрашувида Эргашбоев жароҳати туфайли майдонга туша олмайди.
Фикрлар