"Андижон" Жиззахда биринчи даврадаги мағлубият учун реванш оладими?

21 октябрь санасида Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида “Сўғдиёна” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасида Суперлиганинг 22-тур беллашуви бўлиб ўтади.

Одатга кўра, учрашувдан аввал клубларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига тўхталадиган бўлсак, “Сўғдиёна” – “Андижон” тўқнашуви бунга қадар чемпионатда 45 та учрашувда куч синашишган. 18 та ўйинда “Сўғдиёна”нинг, 16 та беллашувда эса “Андижон”нинг қўли баланд келган. 11 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги  тафовут ҳам катта эмас, 65\63 жиззахликлар фойдасига.

Биринчи даврада Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилган ўйинда сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига жиззахликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Умумий ҳисобида “Андижон” Жиззахда 4 маротаба ғалаба қозонган. Охирги марта 2015 йилги мавсумда “Бургутлар” 1:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритишган. Шунингдек, 2009 (0:2), 2008 (2:3) ва 2006 (0:1) йилги мавсумларда ҳам сафардан уч очко билан қайтган.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Андижон” ўртасидаги баҳс 21 октбярь куни соат 19:00 да бошланади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
21/10/2023 09:26
Шу барабану,ногораларни йигиштириш керак.ортикча шовкин керак эмас.Федерациядаги маьсуллар такиклаб куйишсин,бош огрикни.
&
ал хилол
21/10/2023 04:15
,,Андижон,, факат ва факат галаба.Узгача булиши мумкин эмас!!!!!.