"Андижон" катта трансферни амалга оширди: Азиз Турғунбоев энди "Бургутлар" аъзоси!

Янги мавсум учун жиддий тайёргарлик кўраётган ва жиддий селекция ишларини олиб бораётган "Андижон" клубидан "бомба" трансфер амалга оширилди. 

Кўриниб турибдики, қишки селекция ишларини фаол олиб бораётган "Андижон" жамоаси бу борада ҳали тўхтагани йўқ.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва бунгача “Пахтакор” сафида тўп тепган ҳужумкор ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев “Мавсум-2026”да “Андижон” шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди. Томонлар шартнома имзолашди.

Маълумот учун, Азизбек Турғунбоев 1994 йилнинг 1 октябрь санасида Наманганда таваллуд топган. У фаолияти давомида “Навбаҳор” “Пахтакор” ва шу билан бирга Туркия чемпионатида “Сиваспор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Турғунбоев фаолияти давомида ҳозиргача 275 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол урган ва 20 та ассистни бажарган.

2018 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва бунга қадар 43 та ўйинда иштирок этган ва 6 та гол муаллифига айланган.

Азиз Туғунбоев 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, 1 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва 1 марта миллий терма жамоамиз билан “CAFA” мусобақаси ғолиблигини қўлга киритган. 

"Бургутлар" Анталия йиғинини якунлашмоқда. 17 февраль санасида у ердаги охирги ўртоқлик ўйини ўтказилади ва шундан сўнг юртимизга қайтишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!