
"Андижон": кимда қанча сариқ ва қизил карточка бор?
Биринчи даврада якунлари бўйича статистик маълумотларни давом эттирамиз. "Андижон" футболчиларининг сариқ ва қизил карточкаларига тўхталмоқчимиз. Чемпионатнинг биринчи қисмида жами 16 нафар футболчи ва 1 нафар мураббийга сариқ карточкалар кўрсатилган.
Энг кўп сариқ карточка Муҳаммадкарим Тоиров ҳисобида бўлиб, Суперлигада 3 та ва Кубок доирасида 1 бор огоҳлантирилган. Шунингдек, биринчи даврада 4 нафар футболчи – Леван Арвеладзе, Рубин Хебай, Нодари Кавтарадзе ва Фарҳод Бекмуротовга қизил карточка кўрсатилди.
Элдор Адҳамов, Моҳир Комилов, Ахтам Назаров, Илҳом Алижонов, Илҳом Абдуғанев, Ислом Маматказин, Суҳроб Бердиев, Шерзод Эсанов ва Иззат Абдулҳақов “тоза” ўйнашган. Сардор Абдунабиев эса чемпионатда эмас, балки Кубок баҳсларида 2 марта огоҳлантирилган. Умуман олганда, Кубок доирасидаги беллашувларда Литовка, Комилов (Дилшод), Ғуломов, Комилов (Абдураҳмон), Тоиров сариқ карточка билан сийланишган.
Игорь Литовка – 1
Илдар Маматказин – 1
Дилшод Комилов – 1
Владимир Бубанья – 1
Абдувоҳид Ғуломов – 1
Абдураҳмон Комилов – 2
Фарҳод Бекмуротов – 2/1
Фарҳод Соҳибжонов – 1
Сардор Азимов – 3
Муҳаммадкарим Тоиров – 3
Леван Арвеладзе – 1/1
Нодари Кавтарадзе – 3/1
Шаҳбоз Эркинов – 1
Рубин Хебай – 1/1
Бобур Фарҳодов – 2
Артём Петросян - 1
Изоҳ: Суперлига баҳсларидаги карточкалар
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар